Украина 2 минг кмга яқин ҳудудни Россия босқинидан озод қилди – Зеленский
Олам
−
11 Сентябрь 2022
8002Украина Президенти Владимир Зеленский ой бошидан бери Украина Қуролли Кучлари мамлакатнинг Россия босқини остида қолаётган 2000 километрга яқин қисмини озод қилганини айтди. Бу ҳақда унинг янги видеомурожаатида айтилган.
“Аскарларимиз фронтнинг турли йўналишларидаги ҳаракати давом этмоқда. Айни пайтда фаол амалиётлар доирасида сентябрь ойи бошидан буён 2 минг километрга яқин ҳудудимиз озод қилинди. Россия армияси шу кунларда қўлидан нима келишини кўрсатмоқда, ортини кўрсатиб [қочмоқда]. Ва, пировардида, бу уларнинг қочиши учун яхши танлов. Украинада ишғолчиларга жой йўқ ва бўлмайди ҳам”, дейди у.
Давлат раҳбари Украина Миллий гвардиясининг 15-славян полкининг Харьков йўналишида ажралиб турган жангчилари ва 214-алоҳида ўқ отиш баталоьни аскарларини алоҳида тилга олди.
"Мен 214-алоҳида милтиқ батальонининг аскарларига Балаклейдаги вазият хавфсизлигини таъминлаганликлари учун миннатдорлик билдираман, улар Бош разведка бошқармаси, Махсус операциялар кучлари, Миллий гвардиянинг махсус кучлари ва полиция билан биргаликда шаҳар назоратини тўлиқ қайтариб бердилар”, дейди у.
Шу билан бирга, Зеленский “Россия Федерациясига қайтишни истамайдиган” россиялик ҳарбийларни Женева конвенцияларига мувофиқ муомала кафолати билан таслим бўлишга чақирди.
8 сентябрь куни Президент Владимир Зеленский жорий ой бошидан бери Украинанинг минг квадрат километрдан ортиқ ҳудуди озод қилинганини айтганди.
Бош штаб маълумотларига кўра, сўнгги кунларда Украина Қуролли кучлари Харьков вилоятидаги рус босқинчилари томонидан вақтинча босиб олинган 30 дан ортиқ аҳоли пунктлари, жумладан, Балаклей шаҳрини озод қилган ёки назорат остига олган.
Кеча, 10 сентябрь куни Купянск шаҳри босқинчилардан озод қилингани маълум бўлди.
LiveБарчаси