Россия армияси Харьков вилоятини ўққа тутди
Олам
−
08 Март
9871Бугун, 8 мартга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Харьков вилояти Чугуев шаҳрига ракета ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов ва вилоят полициясининг Telegram-каналларида хабар берилди.
Айтилишича, ҳужум оқибатида дўконлар, меҳмонхона ва 13 га яқин автомобиль зарар кўрган. Полиция маълумотларига кўра, уч киши жароҳатланган.
Олдинроқ 7 март куни Россия ҳарбийлари Суми вилоятини ўққа тутган. Вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Владимир Артюхнинг сўзларига кўра, ҳужум тиббиёт шаҳарчасига қилинган.
"Бугун Россия Сумига навбатдаги зарба берди. Ярадорлар бор. Афсуски, ҳалок бўлганлар ҳам. Оиласи ва дўстларини йўқотган барчага ҳамдардлик билдираман", деган Украина Президенти Владимир Зеленский кечки видеомурожаатида.
Унинг таъкидлашича, Россия "бу ёвузлик учун" жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Одесса Украина Президенти Владимир Зеленский ва Греция Бош вазири Кириакос Мицотакиснинг шаҳарга ташрифи чоғида Россия томонидан ракета ҳужумига учраганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь