Россия АҚШ аскарлари ўлимига алоқадорлиги бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди

Олам

image

“New York Times” Россия Афғонистондаги АҚШ аскарларини ўлдириши учун “Толибон” ҳаракатига мукофот бергани бўйича навбатдаги мақоласини эълон қилди.

Унда нашр учта манбага асосланиб, америкалик расмийлар қўлига россиялик ҳарбий разведкачиларга тегишли бўлгани иддао қилинаётган ҳисобдан толибларга тегишли экани тахмин қилинаётган ҳисобга пул ўтказмаси амалга оширилгани ҳақида электрон маълумотлар келиб тушган.Ушбу факт Россия АҚШ аскарлари ўлими учун жангариларга мукофот ваъда қилганига исбот бўлган.

Қайд этилишича, мутахасислар бошқа разведка маълумотларига таяниб, бу пул ўтказмалари мукофотлаш дастурининг бир қисми бўлган. Нашр маълумотига кўра, ушбу операцияга алоқадор афғонларнинг исми ҳам аниқланган. Шунингдек, Россия берган маблағларни жангарилар ўртасида тақсимлаган воситачи кимлигига ҳам ойдинлик киритилган. У ҳозир ҳам Россияда бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, сўнгги олти ойда Афғонистонда рус разведкачилари ва толиблар ўртасида воситачилик қилишда гумонланган бир қанча ишбилармонлар қўлга олинган. Улардан бирининг уйида ярим миллион доллар пул топилган.

Аввалроқ, “New York Times” аноним манбага асосланиб, РФнинг ҳарбий разведкаси Афғонистондаги халқаро коалиция таркибидаги АҚШ аскарларини ўлдириши учун “Толибон”га мукофот ваъда қилгани ҳақида хабар эълон қилганди. Унда Трамп бу ҳужумдан бир неча ой аввал огоҳлантирилгани айтилганди.

Ҳужум ҳақидаги хабарни Оқ уй расмийлари, Президент Дональд Трамп ҳамда АҚШ разведкаси рад қилди. Россия томони ҳам бу ёлғон ахборот эканини айтди.

“Толибон” эса бунга муносабат билдириб, ҳаракат 19 йиллик кураши давомида ҳеч бир давлатнинг разведка ташкилоти олдида мажбурияти бўлмаганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Толибон

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг