Россиянинг АҚШ ҳарбийлари ўлимида қўли борми? Оқ уй муносабат билдирди

Олам 6269
image

АҚШ разведкаси президент Дональд Трампга Россия гўёки толибларга Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилмаган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани маълум қилди.

“Гарчи Оқ уй одатда разведканинг гумон қилган маълумотлари ёки ички муҳокамаларга изоҳ бермаса-да, Федерал тергов бюроси директори, миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ва штаб бошлиғи тасдиқлашлари мумкинки, президент ва вице-президент бу ҳақда хабардор қилинмаган”, дейди у.

Кейли Макинанининг сўзларига кўра, Америка разведкаси кунига мингларча турли маълумот тақдим этади ва улар қатъий равишда таҳлил қилинади.

Аввалроқ “New York Times” газетаси ўз манбасига таянган ҳолда, Россия ҳарбий разведкаси гўёки толиблар билан боғлиқ жангариларга Афғонистондаги Америка аскарларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилган эди. Нашр ҳеч қандай далил келтирмаган.

Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотларни ёлғон деб атади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 207
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×