Трамп Россиянинг АҚШ ҳарбийлари ўлимига алоқадорлигига муносабат билдирди

Олам

image

Россия АҚШнинг Афғонистондаги аскарларининг жойлашуви бўйича маълумотга эгалиги ҳақида Америка Президенти Дональд Трампни ҳеч ким огоҳлантирмаган. Бу ҳақда Америка Президенти Дональд Трамп Twitter`да маълум қилди.

Трамп Россиянинг америкалик аскарлар жойлашуви бўйича маълумоти борлиги ҳақида ўзи ва вице-прездент Майкл Пенсга ҳеч қандай ахборот берилмаганини билдирган. Президент “The New York Times” нашрида эълон қилинган Россиянинг бир гуруҳ ҳарбий разведкачилари “Толибон” ҳаракатини Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига қарши қайраганини рад қилган.

“Ҳеч ким мени, вице-президент Майкл Пенсни ёки Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари Марк Медоузни ёлғон хабарлар тарқатувчи “The New York Times”нинг “аноним манба”сига таяниб хабар берганидек, россияликларнинг Афғонистондаги аскарларимизга ҳужуми ҳақида огоҳлантирмаган”, деб ёзган Трамп.

Америка раҳбари нашрнинг ушбу хабардаги яширин манбаси ошкор қилиниши кераклигини таъкидлаб, “The New York Times” ундай қилолмаслигини чунки катта эҳтимол билан у йўқ эканини айтган.

Оқ уй Матбуот котиби Кейли Макинэни ҳам Трамп россияликларнинг америка ҳарбийларига ҳужуми ҳақида огоҳлантирилмаганини айтганди. Ўз навбатида “The New York Times” разведка маълумотлари Президентга бир неча ой илгари етказилганини ёзган.

Аввалроқ, “New York Times” газетаси ўз манбасига таянган ҳолда, Россия ҳарбий разведкаси гўёки толиблар билан боғлиқ жангариларга Афғонистондаги Америка аскарларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилган эди. Нашр “аноним манба”дан бошқа ҳеч қандай далил келтирмаган.

Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотларни ёлғон деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Дональд Трамп Толибон

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг