“Толибон” Россия буюртмаси билан АҚШ аскарларини ўлдирганми? Ҳаракат изоҳ берди

Олам

image

Хабарингиз бор, “The New York Times” журналининг  Россия Афғонистондаги АҚШ аскарларини ўлдириши учун “Толибон”га мукофот ваъда қилгани ҳақидаги хабар кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Нашрнинг ҳар томондан норозиликка сабаб бўлган хабарига “Толибон” ҳаракати ҳам муносабат билдирди. Ҳаракат Россия билан тил бириктириб, америка аскарларини ўлдирганини инкор қилди ва расмий Вашингтон билун тузилган келишувга содиқ қолаётганини билдирди. Бу ҳақда “France Press” хабар берди.

Толиблар баёнотида улар 19 йиллик кураши давомида ҳеч бир давлатнинг разведка ташкилоти олдида мажбурияти бўлмаганини маълум қилди.

Унда шунингдек, Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари асосан жангларда эмас, қўлбола портловчи ускуналар сабаб ҳалок бўлиши таъкидланган.

Аввалроқ, “New York Times” газетаси ўз манбасига таянган ҳолда, Россия ҳарбий разведкаси гўёки толиблар билан боғлиқ жангариларга Афғонистондаги Америка аскарларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилган эди. Нашр “аноним манба”дан бошқа ҳеч қандай далил келтирмаган. Шу билан бирга, нашр разведка Президентни эҳтимолий ҳужумдан бир неча ой аввал огоҳлантирганини таъкидлаган.

 Оқ уй ва Дональд Трамп бу хабарга муносабат билдириб, уни инкор қилди. Трамп ҳеч қандай ҳужум ҳақида на унга, на вице-президент Майкл Пенсга хабар берилмаганини билдирди.

Ўз навбатида,  Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотларни ёлғон деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Толибон

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг