Россия 8-9 май кунлари оташкесим эълон қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украина билан урушда 8 ва 9 май кунлари – Ғалаба куни муносабати билан бир томонлама тарзда ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилишини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, Россия Қуролли кучлари байрам тадбирлари хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради. Москва шунингдек, Украина томони ҳам ушбу ташаббусга қўшилишига умид билдирган.

Шу билан бирга, Россия томони Украина байрамни бузишга уринадиган бўлса, жавоб сифатида Киев марказига оммавий ракета зарбалари берилиши мумкинлигини маълум қилган.

Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия ҳозиргача гуманитар сабабларга кўра Киев марказига зарба беришдан тийилиб келган, гарчи бундай имконият мавжуд бўлса ҳам.

Бундан ташқари, расмийлар Киевдаги фуқаролар ва хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимларига вазият кескинлашиши эҳтимоли туфайли шаҳарни ўз вақтида тарк этишни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томони 9 май куни Москвада ўтадиган парадда ҳарбий техника иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков бу қарорни хавфсизлик масалалари билан изоҳлаган.

Украина Президенти Владимир Зеленский эса бу ҳолатга изоҳ бериб, парадда ҳарбий техника бўлмаслиги Россия учун ноодатий ҳолат эканини айтган ва украин дронлари ҳам ушбу тадбир вақтида парвоз қилиши мумкинлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Ғалаба куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг