Саида Мирзиёева АҚШ Конгресси аъзоси билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 19 март куни  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзиб қолдирди. 

Маълум қилинишича, Мирзиёева ва Миллер Ўзбекистон – АҚШ муносабатларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашган.

“Таълим соҳасидаги ислоҳотлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, бу йўналишларда Конгресс билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига тўхталдик. Қизғин суҳбат ва қўллаб-қувватлов учун Миллер хонимга миннатдорлик билдираман”, деди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни  Кэрол Миллерни Тошкентда дастлаб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, кейин эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Саида Мирзиёева Кэрол Миллер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг