Роналду Саудияни тарк этгани рад этилди
Спорт
−
04 Март 1451 2 дақиқа
Аввалроқ, Криштиану Роналду Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу миш-мишлар фонида “Ал Наср” клуби футболчининг жамоа сафида машғулотда тушган суратларини эълон қилди.
Суратда Роналду жамоа билан бирга машғулот ўтказмоқда. Кеча, 3 март куни унинг Bombardier Global Express 6500 самолёти Ар-Риёддан фавқулодда парвоз қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Самолёт Саудия пойтахтидан Мадридга учган. Самолётда кимлар бўлгани аниқланмаган. Парвоз Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонасига дрон ҳужуми амалга оширилганидан бир неча соат кейин бўлганди.
Қайд этиш жоиз, Яқин Шарқдаги можаро спорт мусобақлари, жумладан, футболга ҳам жиддий таъсир қилмоқда. Хусусан, бунгача Италиянинг “Интер” жамоаси собиқ футболчиси ва Эрон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Меҳди Тареми фаолиятини якунлаб, Эрон армиясига қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Қатар футбол ассоциацияси АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда минтақага жавобан учирилган ракеталар ортидан мамлакатдаги барча турнир ва учрашувларни номаълум муддатга тўхтатди. Шу сабаб Доҳада ўтказилиши режалаштирилган Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссима баҳси ҳам сўроқ остида қолди.
Бундан ташқари, Эрондаги хорижликликлар, жумладан ўзбекистонлик футболсилар ҳам мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмоқда.