Финалиссима АҚШ-Исроил-Эрон уруши сабаб ўтказилмаслиги мумкин

Спорт

image

Қатар футбол ассоциацияси АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда минтақага жавобан учирилган ракеталар ортидан мамлакатдаги барча турнир ва учрашувларни номаълум муддатга тўхтатди. Шу сабаб Доҳада ўтказилиши режалаштирилган Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссима баҳси ҳам сўроқ остида қолди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Европа чемпиони Испания ҳамда Америка Кубоги ғолиби Аргентина  ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 27 март куни Доҳадаги “Лусаил” стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ламин Ямаль ва Лионель Месси каби юлдузлар майдонга тушиши кутилаётганди.

 “Қатар футбол ассоциацияси бугундан бошлаб барча турнирлар, мусобақалар ва ўйинлар кейинги номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилади. Мусобақаларнинг қайта бошланиш саналари расмий каналлар орқали маълум қилинади”, дейилади Қатар футбол ассоциацияси расмий баёнотида.

Финалиссима учрашувини ўтказиш ёки кейинга суриш бўйича якуний қарор ташкилотчилар UEFA ва КОНМЕБОЛ ваколатига киради.

Шунингдек, Баҳрайн ҳам барча ўйинларни тўхтатганини маълум қилди. Осиё футбол конфедерацияси эса минтақадаги Чемпионлар лигаси Элит босқичи ўйинлари кейинга қолдирилганини эълон қилди. Ҳозир чорак финал босқичига етиб келган Осиё Чемпионлар лигаси ҳамда Челлендж лигаси баҳсларига ҳам ушбу вазият таъсир кўрсатмоқда.

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳарбий объектларига берган зарбаларидан сўнг юқори ҳушёрлик ҳолатига ўтган. Эрон эса жавобан минтақадаги АҚШ нишонларига, жумладан БАА, Саудия Арабистони ва Қатардаги объектларга зарбалар йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу воқеалардан сўнг Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож Эрон терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Аргентина Испания Финалиссима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made