Роналду маошининг 10 фоизинигина “Ал-Наср”дан олади

Спорт

image
0:00
0:00
download

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду маошининг атиги 10 фоизини тўғридан-тўғри клубдан олади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, форвард маошнинг қолган қисмини Саудия Арабистони бюджетидан олади. Аввал хабар қилинганидек, Роналдунинг “Ал-Наср”даги маоши тахминан 217 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, португалиялик “Ал-Наср” сафида Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги “Ал-Иттифоқ” билан учрашувда дебют қилганди. Ўша баҳсда Криштиану жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни “Ал-Иттиҳод” ҳимоячиси Марсель Тиссеран Роналдунинг Саудиядаги фаолияти бўйича фикр билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг