Рим папаси сайлови қачон бўлиши белгиланди
Олам
−
28 Апрель 2025 5543 1 дақиқа
Кардиналлар жорий йилнинг 7 май куни янги Рим папасини сайлаш учун конклавга йиғилади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, Рим-католик черковининг олий руҳонийлари бугун, 28 апрель куни янги папани сайлаш санасини белгилаш учун ёпиқ эшиклар ортида йиғилган.
Хабар эълон қилинган пайтда конклавнинг ўтказилиш санаси расман эълон қилинмаган.
Рим-католик черкови қоидаларига кўра, янги папа сайланадиган конклав 5-11 май кунлари тайинланиши керак эди.
Маълумот учун, конклавда 80 ёшга тўлмаган кардиналлар иштирок этиши ва сайланиши мумкин. Ҳозирда 252 нафар ҳайъат аъзосидан 135 нафари ушбу мезонга мос келади.
Янги папа аниқланмагунча, кардиналларга ташқи дунё билан алоқа қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск жорий йилнинг 21 апрель куни 88 ёшида инсульт сабаб Ватикандаги қароргоҳида вафот этганди. Унинг дафн маросими 26 апрель куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида 200 мингга яқин инсон билан ўтказилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025