Ресторанда қарзга овқатланган солиқчиларга хизмат текшируви тайинланди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь
7286Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида солиқ инспекторлари аввалига ресторанда қарзга еб-ичиб, пулини тўламасдан ресторан эгасини қаматгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат бўйича Давлат солиқ қўмитаси қўшимча маълумотларни эълон қилди.
Дастлабки ўрганишда Кўкдала тумани солиқ инспекциясининг ходимлари жорий йилнинг 12 август куни тумандаги “Хондамир фаровонлик файзи” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида таомланган ва тўловни қарз сифатида ёздириб кетиб (давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига зид), 14 август куни қарз тўланган.
“Хондамир фаровонлик файзи” МЧЖнинг бюджетдан 8 272 730 сўм солиқ қарзи мавжудлиги сабабли солиқ инспекцияси ходимлари Қ.Нормуродов ва А.Маматовлар 19 августда мол-мулк хатловига борганида, жамият иш юритувчиси А. Янгибоев томонидан қаршилик кўрсатилган.
“Шундан сўнг солиқ ходимлари ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этган. Жиноят ишлари бўйича Кўкдала тумани суди томонидан жамият иш юритувчиси А. Янгибоевга 6 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси тайинланган. Ушбу қарордан норози бўлган фуқаро А. Янгибоевнинг аризасига асосан апелляция шикоятидан сўнг жазо чораси 3 суткага камайтирилган”, дейилади расмий муносабатда.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
LiveБарчаси