Қашқадарёда солиқчилар қарзга еб-ичиб, ресторан эгасини қаматгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
14 Сентябрь
9642Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида солиқ инспекторлари аввалига ресторанда қарзга еб-ичиб, пулини тўламасдан ресторан эгасини қаматгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга вилоят солиқ бошқармаси муносабат билдирди.
Хабарларда айтилишича, бир гуруҳ солиқ инспекторлари 12 август солиқчилар куни эканини айтиб, ресторанда қарзга еб-ичган. Сўнг пулини тўламасдан у ерни тарк этган. Бир ҳафтадан кейин тадбиркор солиқчилардан еб-ичган нарсаларининг пулини сўраган. Бунга жавобан инспекторлар ресторанга шартта текширув ўтказиб, уни ёпишга уринган. Тадбиркорни ўзини эса 6 суткага қаматган.
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинган.
“Хабарда келтирилган маълумотлар ўрганилаётганини маълум қиламиз”, дейилади бошқарма расмий муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукусда инспектор ақли норасо кексанинг уйини ўзлаштириб, хотинига ҳадя қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь