Республика профилактика бошлиғи ишдан олингани маълум бўлди

Жамият

image

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва республика профилактика бошлиғи Ҳотам Қодиров ишдан олинган. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йирик бозорлар ва гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар идораларининг ҳамкорлиги етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Ўтган йили бозорлар ва паркларда 87 та жиноят содир этилган, шаҳарда жами 774 та ёнғин юз берган.

Бозорларни рақамлаштириш жуда сустлиги, ҳозирча фақат “Чорсу” ва “Фарҳод” бозорларида ситуацион марказ ташкил қилингани қайд этилган.

Ички ишлар вазирининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари Зуфар Қурбонов тайинлаганига икки йилдан ошгани, лекин тизимни рақамлаштириш бўйича ҳали сезиларли натижа кўринмаётгани танқид қилинган.

Шу ва бошқа тизимли муаммо ҳамда камчиликлар биринчи навбатда раҳбарларнинг айби экани таъкидланган.

Шу боис, бунга масъул вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва республика профилактика бошлиғи Ҳотам Қодиров ишдан олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан бандлигини айтиб, уларга ҳайфсан берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекмурод Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг