“Реал” вакиллари Испания терма жамоаси ўйинини кузатиб боради
Спорт
−
13 Ноябрь
1180Мадриднинг “Реал” клуби UEFA Миллатлар Лигаси доирасидаги Испания терма жамоаси ўйинларида икки футболчининг ўйинларини баҳолаш учун клуб вакилларини юборади. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, “Реал” “Тоттенхэм”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Порро ва “Ал-Наср” марказий ҳимоячиси Эмерик Ляпортни сотиб олиш имкониятларини фаол ўрганмоқда. Клуб футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари борасида бир хулосага келиб, қишки трансфер ойнасида бу футболчиларни зудлик билан трансфер қилиш борасида қарор қилади.
Қайд этиш жоиз, “қаймоқранглилар”нинг бразилиялик марказий ҳимоячи Эдер Милитао ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль жароҳат олиб сафдан чиққан. Қолаверса, жамоанинг испаниялик афсонаси Лукас Васкес уч ҳафтага сафдан чиқди.
Маълумот учун, UEFA Миллатлар лигасида Луис де ла Фуэнте шогирдлари Дания ва Швейцария терма жамоалари билан тўқнаш келишади. Ўйинлар мос равишда 15 ва 18 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси