“Реал” собиқ футболчисини сотиб олмоқчи
Спорт
−
03 Май 7520 1 дақиқа
“Реал Мадрид” “Милан”нинг 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, франциялик футболчи “қаймоқранглилар”нинг барча талабларига жавоб беради. Эрнандес Испания чемпионатига осон мослашиб кетадиган тажрибали футболчи. Қолаверса, унинг “Милан” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун ҳам у ҳамёнбоп нархда сотилади.
Тео Эрнандес “Атлетико Мадрид” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилдан 2019 йилгача у “Реал Мадрид” футболчиси бўлган.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 46 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Эрнандеснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь