“Реал” футболчиси қамалиши мумкин
Спорт
−
01 август 1524 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳимоячиси Рауль Асенсио вояга етмаган шахс иштирокидаги шахсий видеони тарқатганлик айблови билан қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда “El Pais” нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи иштирокчининг розилигисиз олинган видеони учинчи шахсларга тарқатиш ҳамда порнографик материалларни тарқатиш билан боғлиқ айбловларга дуч келган. Асенсионинг ўзи видеода иштирок этмаган. Тергов маълумотларига кўра, у видеони танишларидан сўраб олган ва кейинчалик уни бошқа шахсга кўрсатган.
Прокуратура 23 ёшли футболчига нисбатан икки ярим йиллик қамоқ жазоси тайинлашни сўраган. Суд жараёни 2026 йил жорий йилнинг 3, 4 ва 7 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” тарбияланувчиси бўлган Рауль Асенсио фаолияти давомида “қироллик клуби” сафида 134 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Live
Барчаси