Расмийлар талабнома юборган Telegram Ўзбекистонда блокланиши мумкинми?

Жамият

image
Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек абсурд қарор — Расул Кушербоев Twitter ва TikTok чекланиши ҳақида north_east

Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек абсурд қарор — Расул Кушербоев Twitter ва TikTok чекланиши ҳақида

Бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб ва газета ўқишга ўтказиш керак — Наманган ҳокими TikTok блокланиши ҳақида north_east

Бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб ва газета ўқишга ўтказиш керак — Наманган ҳокими TikTok блокланиши ҳақида

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июлидан Ўзбекистон ҳудудида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқлари ишида узилишлар кузатила бошлади. Кўп ўтмай Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси аввалроқ серверини Ўзбекистон ҳудудига ўтказиш бўйича огоҳлантирилган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланганини маълум қилди.

Бунинг ортидан эса Ўзбекистондаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ Telegram мессенжери ҳам блокланадими, деган савол туғилди. Telegram қўллаб-қувватлаш марказининг ўзбекистонлик вакили Давронбек Рустамов мессенжернинг мамлакат ҳудудида блокланиши ҳақидаги масалага ойдинлик киритди. Қўллаб-қувватлаш маркази ходими дастлаб мессенжернинг Ўзбекистонга кириш тарихини ёдга олган.

Илк бор Telegram 2013 йил август ойида iOS фойдаланувчилари учун тақдим этилди ва Android’даги биринчи алфа версияси бир неча ойдан сўнг — ўша йилнинг октябрида чиқди.

Aйнан шу ойнинг охирида ўша пайтда Ўзбекистонда машҳур бўлган “яшил” мессенжер ишида жиддий узилишлар кузатила бошланди. Ўша вақтларда ўзбекинстонликларнинг Telegram’га қизиқиши пайдо бўлди — ўша пайтдан бошлаб “яшил томондан” “кўк томон”га оқим кучайиб борди.

У вақтда Telegram дунёда умуман машҳур эмас эди, Ўзбекистонда эса аксинча, машҳурлиги ошиб бораётган эди. Ўшандан бери мессенжер мамлакатдаги энг оммабоп ИТ-маҳсулот деб ҳисобланади.

Давронбек Рустамов шундан сўнг Ўзбекистонда ижтимой тармоқлар ва сайтларни блоклашнинг ҳуқуқий асосига тўхталиб, сўнгги вақтларда ОАВда тез-тез эсланаётган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун талабларини келтирган. Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари  тўғрисидаги 27¹-моддасида шундай дейилади:

“Мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт”.

Талаб маҳаллий ва хорижий шахсий маълумотларни сақловчи ва қайта ишловчилар (барча ижтимоий тармоқлар, хизмат ва тизимлар, мессенжерлар) учун амал қилади.

Маълум қилинишича, бунинг сабабларидан бири фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишдир — агар фуқароларнинг маълумотлари бошқа мамлакатда жойлашган бўлса, уларни ҳимоя қилиш анча қийин бўлади.

Қонунни амалга оширишнинг техник томони Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (халқ орасида Мининфоком деб номланади) зиммасига юклатилган.

Telegram бўйича вазият ҳақида нима дейиш мумкин?

Қонун расмий равишда 14 апрелда кучга кирди. Ўша кундан бошлаб компанияларга музокаралар олиб бориш ва ҳаракатларни бошлаш учун бир ой муддат берилган эди.

“2021 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Умида Мусаева билан суҳбатда мен ушбу қонуннинг юқорида айтиб ўтилган моддасининг Telegram’га таъсирини ва икки томон ўртасидаги алоқаларни яхшилаш йўлларини муҳокама қилдим", дейди компания вакили.

Қайд этилишича, 2021 йил 3 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан Telegram Messenger Liability Partnership’га мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларига ишлов берадиган техник воситаларни жойлаштириш чораларини 2021 йил 14 апрелгача кўриш тўғрисида учта тилдаги расмий хат юборилган

“2 тилдаги иловалари бўлган асл хат электрон почта орқали менга ҳам юборилди.

Ўша куни кечроқ, Telegram билан боғлиқ вазиятнинг техник томони, мен Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Aхборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Aзизжон Исмоилов билан батафсилроқ муҳокама қилдим.

У қонун талабларини бажармаган компанияларга нисбатан қўлланиладиган чораларни тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилганлиги ва у ҳужжат (ўша пайтда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши кутилаётганини тушунтирди.

Бошқа тафсилотлар қаторида, менга хабар беришларича, Ўзбекистон томони мессенжердан фойдаланишни чеклаш бўйича қатъий чораларни иложи борича кўрмасликни истайди, у фақат ижобий ниятда ва музокаралар олиб бориш ва Telegram маъмурияти билан умумий алоқа нуқталарини топиш учун очиқ экан”, дейди Рустамов.

Таъкидланишича, 24 июнь ҳолатига Ўзбекистон томони Telegram’дан расмий жавоб кутмоқда. Telegram ходими мессенжер Ўзбекистонда блокланадими, деган саволга қуйидагича жавоб берган:

“Бу ойлар сингари мен ҳозир ҳам ҳеч нарса дея олмайман, чунки мен на қонун чиқарувчиман, на Telegram қарор қабул қилиш жамоаси вакилиман”.

Давронбек Рустамов ижтимоий тармоқнинг блокланиши борасида шахсий фикрларини билдириб, Telegram’нинг фаол фойдаланувчилари сони ярим миллиарддан зиёд эканлиги ва уларнинг ҳаммаси дунё бўйича 5 та асосий сервер ўртасида тарқатилганини ҳисобга олиб, қўшимча Telegram серверларининг Ўзбекистонда жойлашиши эҳтимоли кам эканини таъкидлаган.

“Мен, шунингдек, аслида бутун Ўзбекистон — мактаб ўқувчиларининг гуруҳ чатларидан ва иқтибослар каналларидан тортиб давлат идораларининг расмий каналлари ҳамда махфийлиги ва (Telegram’да алоқанинг шубҳасиз хавфсизлиги туфайли) аҳамияти юқори бўлган чатларгача — барчаси Telegram’да алоқада турганлигини муҳим омил деб биламан.

Шунга қарамай, мамлакатдаги юз минглаб фойдаланувчилар ва деярли барча жиддий корхоналар учун муҳим бўлган ижтимоий тармоқ бир йил олдин блокланганини эслашимиз мумкин. Яъни ўша пайтда жамоатчилик учун ушбу тармоқнинг аҳамияти ҳақидаги асос етарли бўлмаган эди”, дейди Рустамов.

Агарда мессенжернинг мамлакатда оммабоплигига қарамай, блоклашга қарор қилинса, бунинг имкони борми, деган саволга жавоб бериб Россияда Telegram’ни блоклашга уриниш бўлганини эслаган.

“Роскомнадзорнинг шунга ўхшаш уриниши муваффақияциз тугади. Икки йил давомида ушбу идора Telegram’га киришни бутунлай блокировка қилишга уринди, аммо прокси-серверлар ва VPN ўз кучини кўрсата олди (баъзи ҳолларда эса мессенжер ҳеч қандай ёрдамчи воситасиз ҳам ишлаган) — россияликлар Telegram’дан фойдаланишда давом этишлари мумкин эди”, дейди Давронбек Рустамов.

Охир-оқибат Роскомнадзор Telegram’ни расман блокдан чиқарди.

Мессенжерга киришни қисман ёки тўлиқ чеклашга уринишлар бўлган тақдирда, фойдаланувчилар прокси-серверлардан ва ўша VPN’лардан фойдаланишни бошлашади.

Telegram қўллаб-қувватлаш марказининг ўзбекистонлик вакили Давронбек Рустамов мессенжернинг блокланиши ўзбекистонликларнинг ҳаётини мураккаблаштиришдан ташқари, бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

“Блокировка қилиш шароитларидан суиистеъмол қилиш ва техник воситалардан шахсий манфаат учун фойдаланиш (аниқ услубларни ошкор қилмоқчи эмасман) шунингдек ҳам шахсга/компанияларга, ҳам бутун оммага кўпроқ зарар етказиш ҳолатлари кўпайиши мумкин”, деган Рустамов.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг