Расмий Баку Лочиндаги талатўпларда Россияни айблади

Олам

image

Лочин йўлини озарбайжонлик намойишчилар эмас, Россия тинчликпарвар контингенти тўсиб қўйган. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти ёрдамчиси – Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Ҳикмат Ҳожиев дипломатик корпус вакиллари билан учрашувда маълум қилди. 

“Лочин йўлини озарбайжонлик намойишчилар эмас,Россия тинчликпарвар контингенти тўсиб қўйган. Озарбайжондаги фуқаролик жамияти вакиллари талон-торож қилинган табиий бойликларни ноқонуний ташишни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бошқа фуқаролик автомашиналарининг ҳаракатига халақит бермаяпти”, дейди Ҳожиев. 

У Арманистон ҳукуматининг Озарбайжон ҳудудида содир бўлаётган воқеаларга оид баёнотлари, умуман олганда, Арманистоннинг Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволари сақланиб қолаётганидан далолат эканига эътибор қаратди. 

Озарбайжон Президенти ёрдамчиси бундай баёнотлар Арманистон Бош вазирининг Прага ва Сочида Озарбайжон ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш бўйича олган мажбуриятларига ҳам зид эканлигини таъкидлади. 

Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни 13 декабрь куни эрталабгача давом эттирди. 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, намойишчилар тун бўйи шиорлар айтишган. 

Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқдалар. 

Озарбайжон фаоллари Қорабоғ арманларини норозилик акциясига қўшилишга чақирди. 

11 декабрь куни Озарбайжон ТИВ Россияга Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия ҳарбий контингенти фаолияти муносабати билан норозилик нотасини топширди. Хусусан, озарбайжонлик экспертлар гуруҳи россиялик ҳарбийлар вақтинча жойлашган ҳудудлардаги экологик вазиятни кузата олмаган воқеа юзасидан норозилик нотаси топширилди. 

Озарбайжон томони Россия ҳарбий контингентини ҳаракатсизликда айблади, натижада бу ҳудудларда яшовчи арманларнинг олдиндан режалаштирилган ҳаракатлари туфайли экспертлар мониторинги бузилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг