Озарбайжон Россиядан норози

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия ҳарбий контингенти фаолияти муносабати билан норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ойхон Ҳожизода баёнотида айтилади. 

Хусусан, озарбайжонлик экспертлар гуруҳи россиялик ҳарбийлар вақтинча жойлашган ҳудудлардаги экологик вазиятни ўргана олмагани ҳолати бўйича норозилик нотаси топширилган. 

Баёнотда айтилишича, Озарбайжон томони ушбу ҳудудлардаги табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида Россия ҳарбий контингенти қўмондонлигига бир неча бор мурожаат қилган. Бундан ташқари, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш юзасидан мурожаатлар бўлган. 

“Кўп ҳолларда Озарбайжон томонининг ушбу мурожаатлари жавобсиз қолган, Озарбайжон табиий бойликларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш чоралари кўрилмаган. Озарбайжонга келиб тушган маълумотларга кўра, табиий ресурслар, хусусан, Қизилбулоқ олтин кони ва Темирли мис-молибден конида ноқонуний эксплуатация қилинмоқда”, дейилади хабарда. 

ТИВ вакили 3 декабрдан буён Озарбайжон давлат муассасалари вакиллари ва Россия ҳарбий контингенти қўмондонлиги ўртасида озарбайжонлик мутахассислар томонидан мониторинг ўтказиш усулларини аниқлаш бўйича музокаралар олиб борилганини эслатди. 

Ҳожизоданинг таъкидлашича, 10 декабрь куни эришилган келишувларга мувофиқ озарбайжонлик мутахассисларнинг икки вилоятга сафари ташкил этилган. Бироқ озарбайжонлик мутахассисларнинг минтақага сафари бекор қилинган.

“Россия тинчликпарвар контингенти ҳеч қандай чора кўрмагани фонида маҳаллий аҳолининг олдиндан режалаштирилган ҳаракатлари туфайли саёҳатнинг олди олинди. Шу муносабат билан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига нота юборди. 2020 йил 10 ноябрдаги уч томонлама баёнотга мувофиқ Озарбайжон ҳудудининг бир қисмида жойлашган Россия тинчликпарвар контингенти Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қатъий риоя қилиши шарт”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг