Расман: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси тасдиқланди
Жамият
−
03 Март 2023
9526Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади. Бунга қадар Сидиқов Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. UzDaewoo Electronics қўшма корхонасида бош мутахассис (1993−1995), Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011) лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020) лавозимларида фаолият юритган.
2022 йилнинг 14 ноябридан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У рус ва инглиз тилларини билади. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.
Маълумот учун, 2017 йилнинг 10 октябридан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида Жавлон Ваҳобов фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси