Ўзбекистон элчиси Канада генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди
Жамият
−
28 Июнь
3306Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Фурқат Сиддиқов Канада генерал-губернатори Мэри Симонга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Канада генерал-губернатори Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотлар, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасида эришилаётган ютуқлардан яхши хабардор эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу саъй-ҳаракатлар Канада ҳукумати томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади ва икки томонлама муносабатлар кўламини кенгайтириш учун замин яратади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Канада иқтисодиёти ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга экани билдирилган. Шу нуқтаи назардан, доимий равишда ўзаро иқтисодий ташрифлар ва савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйиш таклиф этилди.
Маълумот учун, Фурқат Сиддиқов 2023 йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.
LiveБарчаси