“Реймс” футбол жамоаси шифокори коронавирус сабаб ўз жонига қасд қилди
Спорт
−
06 Апрель 2020 10128 1 дақиқа
Франциянинг “Реймс” жамоаси шифокори Бернар Гонсалес коронавирус пандемияси сабаб уйида ўз жонига қасд қилди, дея хабар тарқатди “Le Parisien” нашри.
60 ёшли Гонсалес ўз жонига қасд қилишидан аввал коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Бернар рафиқаси билан уй шароитида карантинга олинган эди. Шаҳар ҳокими Арно Робин ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берди.
“Бу нохуш хабардан шок ҳолатидаман. Ўтган ҳафтада у билан суҳбатлашган эдим. Бернар бирор маротаба ҳам бу мавзу борасида сўз очмаганди. Жуда ҳам афсусдаман. У ўз ишига содиқ бўлган яхши инсон эди”, дея изоҳ қолдирди Арно Робин.
Маълумот ўрнида, “Реймс” жамоаси Франция олий дивизионида иштирок этиб келади. Айни дамда “Реймс” мусобақа жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь