Расман: Отабек Шукуров “Кайсериспор” клубига кўчиб ўтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров Туркиянинг “Кайсериспор” жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Осиё кубоги бошланишидан аввал “Фотиҳ Карагюмрук” билан хайрлашган 27 ёшли футболчи фаолиятини Кайсери шаҳри жамоасида давом эттиради. Шукуров янги клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, “Кайсериспор” клубига 1966 йилда асос солинган. Жамоа уй ўйинларини 33 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган “Кадир Хас” стадионида ўтказади. Ҳозирда “Кайсериспор” Туркия Суперлигасида 24-турдан кейин 20 жамоа орасида 28 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир ўзбекистонлик футболчи Азиз Турғунбоев Туркиянинг “Сивасспор” клуби билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.

Турғунбоев янги клубида 90-рақам остида тўп тепади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Отабек Шукуров Кайсериспор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг