Расман: Lacetti, Damas, Labo, Cobalt нархи ошди
Жамият
−
18 Октябрь 2023
51230Ўзбекистонда Lacetti, Damas, Labo вa Cobalt моделлари нархлари 4,7 млн сўмдан 9 млн сўмгача қимматлашди. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, компания оммабоп автомобилларининг нархини оширган.
Яъни:
- Lacetti L-Style Plus AT: 169 118 000 сўм (эски нархи – 160 868 000 сўм);
- Cobalt GS-Style Plus MT: 119 542 000 сўм (эски нархи – 113 711 000 сўм);
- Cobalt GX-Style Plus AT:141 181 000 сўм (134 294 000 сўм) ;
- Damas D2 DLX Style Plus: 96 932 000 сўм (эски нархи – 92 204 000 сўм);
- Labo LB2 Plus: 96 370 000 сўм (эски нархи – 91 669 000 сўм) га қимматлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида UzAuto Motors компанияси автомобиль сотиб олиш ниятида бўлган харидорларга мурожаат билан чиқиб, уларни ижтимоий тармоқлар, хусусан онлайн-савдо сайтлари орқали автомобиллар учун тузилган шартномаларни сотиб олишдан сақланишга чақирган эди.
LiveБарчаси