Расман! Гвардиола “Сити”дан кетишини маълум қилди

Спорт

image
Испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола 10 йиллик фаолиятидан сўнг, расман “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси жадвалида “Арсенал”дан икки очко орқада қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ушбу мавсумда Англия кубоги ва Лига кубогида ғолиб чиқди.

Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” жорий мавсумда иккита соврин – Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритишга эришди. “Шаҳарликлар” Премьер-лига чемпионлиги учун курашнинг 35-турида “Борнмут”га қарши ўйиндаги дуранг сабабли “Арсенал”га имкониятни бой берди.

Маълумот учун, 55 ёшли Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён Манчестер клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “Манчестер Сити” бир марта Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, олти марта Англия чемпионлиги, 3 та Англия кубоги ва 5 та Лига кубогида зафар қучган. Гвардиола фаолияти давомида, шунингдек, “Барселона” ва “Бавария”ни ҳам бошқарган.

Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” “Арсенал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг