Рамзан Қодировнинг буйраги ҳаста – “Bild”
Олам
−
04 Март 2023
13932Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйраги касал бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг “Bild” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Рамзан Қодировнинг охирги пайтлардаги чиқишлари унинг соғлиғида муаммолари борлигини кўрсатган. Сўнгги бир неча ой ичида у жуда кўп вазн йиғган, юзи шишган. Ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеоларида ҳам кўпинча у кўзларини юмиб гапирган.
Манбага кўра, юқоридаги ҳолатларнинг барчаси унинг буйрагида муаммо борлигини англатади. Шунингдек, муҳожирликда яшаётган Чеченистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Аҳмад Закаев ҳам шундай даъво қилган. У Москвадаги шифокорларга ишонмагани учун Чеченистонга Бирлашган Араб Амирликларидан доктор олиб келгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Абу-Дабидаги Буржил касалхонаси буйраклар бўлими бош шифокори, 40 йиллик тажрибага эга доктор Ясин Эл-Шаҳат Қодировни даволаш учун Грознийга учиб кетган. Шунинг учун ҳам Қодиров Путиннинг 21 февраль куни Москвадаги нутқида иштирок эта олмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Путиннинг ҳам касал экани хабар қилинганди. Унинг паркинсон хасталиги билан оғригани, шунингдек, охирги пайтларда самолётда эмас, зирҳли поездда ҳаракатланаётгани айтилганди.
LiveБарчаси