Путин қандай касалга чалинган?
Таҳлил
−
14 Февраль 2023
19866Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Паркинсон касаллигига чалингани хақидаги хабарлар тармоқларга сиздирилди.
Паркинсон касаллиги, титроқ фалаж – марказий нерв тизимининг сурункали касалликдир. Aтеросклероз, энцефалит, жисмоний шикастланиш ва бошқа ҳолларда бош миянинг пўстлоқ ости ядролари зарарлaнишидан пайдо бўладиган клиник синдром ҳисобланади.
Сиёсатшунос Валерий Соловийнинг таъкидлашича, Путин бир қатор жиддий хасталиклар, жумладан, саратон ва хотира сусайиши каби касалликлардан азият чекади. Унинг сўзларига кўра, Россия етакчисининг саломатлиги кескин ёмонлашмоқда.
“Тhe Sun” нашрининг электрон почтасига юборилган мактубда Россия разведкасининг инсайдери Путиннинг соғлиги ёмонлашганини тасдиқлаган.
“Мен унга Паркинсон касаллигининг дастлабки босқич ташхиси қўйилганлигини тасдиқлай оламан, бироқ касаллик аллақачон ривожланиб бормоқда. Бу ҳақиқат ҳар томонлама инкор қилинади ва яширилади” дейилади мактубда.
Шунингдек, Владимир Путинга ошқозон ости бези саратони ташхиси ҳам қўйилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, бу касалликлар нафақат катта оғриқ келтиради, балки Путиннинг юзини шиширади ва бошқа ножўя таъсирларни ҳам келтириб чиқаради. Жумладан, хотира заифлашади.
“Генерал СВР” Теlegram канали маълумотларига кўра, Россия Президенти сўнгги ойларда 8 кг вазн йўқотган.
“Путин, унинг қариндошлари ва шифокорлар ҳам Президентни йўтал тутишидан ташвишда. Шунингдек, шифокорлар дори-дармонлар ва онкология учун махсус парҳез туфайли Путиннинг доимий кўнгил айниши ва иштаҳанинг йўқолишидан хавотирга тушмоқда. Сўнгги бир неча ой ичида Путин 8 килограмм вазн йўқотган. Президентнинг атрофидагилар давом этаётган доимий йўтал сиёсий элита томонидан етакчининг соғлиғи тез ёмонлашганининг белгиси сифатида қабул қилинишидан хавотирда”, дейилади канал хабарида.
Ғарб Оммавий ахборот воситалари Владимир Путин ва Россиядаги амалдорларнинг соғлиғи ёмонлашгани борасида ёзиб туради. Бироқ Россия томони бу хабарларнинг ёлғонлигини айтиб келади. Мисол учун, жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Ғарб матбуоти Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Индонезиядаги шифохоналардан бирига ётқизилгани ҳақида ёзди. Бироқ бу хабарлар ўз тасдиғини топмади.
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов уруш Россия Президенти Владимир Путин вафот этишидан олдин тугашини тахмин қилди. У бу ҳақда “ABC News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин узоқ вақтдан бери саратон касалига чалинган.
"Биз буни Россия Федерацияси диктаторига яқин манбалардан билганмиз", дейди у.
Унинг қайд этишича, уруш Путиннинг ўлимидан олдин тугашига амин.
Журналистнинг Путин қачон вафот этиши мумкинлиги ҳақидаги саволига Буданов:
"Умид қиламанки, жуда тез орада”, дея жавоб берган.
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов уруш Россия Президенти Владимир Путин вафот этишидан олдин тугашини тахмин қилди. У бу ҳақда “ABC News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин узоқ вақтдан бери саратон касалига чалинган.
"Биз буни Россия Федерацияси диктаторига яқин манбалардан билганмиз", дейди у.
Унинг қайд этишича, уруш Путиннинг ўлимидан олдин тугашига амин.
Журналистнинг Путин қачон вафот этиши мумкинлиги ҳақидаги саволига Буданов:
"Умид қиламанки, жуда тез орада”, дея жавоб берган.
Россиялик сиёсатшунос Ольга Курносова Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармасининг Путин оғир касал бўлгани ва ҳатто тез орада вафот этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларига изоҳ берди. У Кремль бундай маълумотни тасдиқламаслигини таъкидлади, аммо давлат раҳбари саломатлигидаги муаммоларни кўрсатадиган қизиқ фактлар мавжуд.
“Аслида, бу борада расмий муносабат бўлиши мумкин эмас, бироқ Песков бундан мустасно (Кремль матбуот котиби). У бу бемаъниликнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтишда давом этмоқда. Кремлда Путиннинг Рождество маросимида иштирок этиши ҳақидаги тарқатилган кадрларга қараш керак”, дейди Курносова.
Сиёсатшуносга кўра, ҳозир Путин билан айнан нима бўлаётганига баҳо бериш қийин. Бироқ Курносова Президент қандай даволаниши бўйича маълумотларга эгалигини таъкидлади.
“Менимча, Путин ҳақиқатан ҳам ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Лекин ҳақиқат шундаки, уни жуда яхши даволашмоқда. Исроиллик дўстларим менга айтганидек, Нетаньяхунинг Исроил Бош вазири сифатида ҳокимиятга қайтиши Путиннинг Исроил тиббиёти билан муносабатларини тиклади. Нетаньяху кетганида бу алоқалар узилиб қолган эди. Унинг генетик коди, ДНКси ҳисобга олган ҳолда махсус дори-дармонлар берилади, булар жуда қиммат ҳисобланиб, уларни фақат Исроилда тайёрлаш мумкин. Путин яна мазкур муолажадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди”, деди Курносова.
Унинг сўзларига кўра, Путин вафотидан кейин Россия транзитнинг оғир даврига дуч келади. Россия элитаси бу борада олдиндан келишиб олмаган.
“Шунинг учун биз Путиннинг ўлими ҳақида тезда билиб оламиз, улар буни яшира олмайди”, дейди у.
Украина президенти Владимир Зеленский Россияда ким билан музокара олиб боришни тушунмаслигини ва Россия Президенти Владимир Путиннинг тирик эканлигига амин эмаслигини айтди. У бу ҳақда Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган “Украина нонуштаси”да видеоалоқа орқали гапирди.
“Бугун мен ким билан ва нима ҳақида гаплашишни аниқ билмайман. Хромакей (яшил фон)да вақти-вақти билан пайдо бўладиган Россия Президенти эканига ишончим комил эмас. У ўзи тирикми, қарор қабул қиляптими ёки кимлар қарор қабул қиляпти? Қандай шахслар? Бу бўйича менда аниқ маълумот йўқ”, дея таъкидлаган Зеленский видеомурожаатда.
У Россия билан ўтказилиши керак бўлган “тинчлик музокаралари”ни аслида ким билан олиб бориши мумкинлигини тушунмаслигини айтиб ўтган.
“Қандай қилиб Европа раҳбарларига битта нарсани ваъда қилиш ва эртаси куни кенг кўламли босқинни бошлаш мумкинлигини тушунмаяпман. Мен ким билан муомала қилаётганимизни аниқ билмайман. “Тинчлик музокаралари”ни мен ким билан ўтказишни тушунмаяпман. Менимча, Россия аввал “кимнидир” топиб, кейин “ниманидир” таклиф қилиши керак”, дея қўшимча қилган Президент.
Россия билан музокаралар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Зеленский президентлиги даврида Украина томони ўз ерларини дипломатия орқали озод қилиш учун ҳамма нарсани қилганини ва доимий равишда музокаралар олиб боришни таклиф этганини таъкидлаган.
“Аммо кимдир истамади, кейин кимнингдир вақти йўқ эди, кимдир ишонмади ва кимдир шарт қўйди”, деди Украина раҳбари.
Кремль Зеленскийнинг сўзларига изоҳ бериб, Россия ва Путин Украина ва унинг раҳбари учун катта муаммо эканини айтган.
“Психологик томондан қарасак, Зеленский Россия ҳам, Путин ҳам йўқ бўлишини афзал кўрарди. Аммо у Россия ҳам, Путин ҳам эртами-кечми Россияга қарши ҳамма нарсадан воз кечишга мажбур бўлишини қанчалик тез билса, Украина каби мамлакат учун шунча яхши бўлади”, деган президент матбуот котиби Дмитрий Песков.