Рамос яна Месси билан бир жамоада тўп тепиши мумкин

Спорт

image

Футбол бўйича Америка чемпионатининг икки клуби “Севилья”нинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда туркиялик инсайдер Экрем Конур ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Лос-Анжелес Гэлакси” ва “Интер Майами” жамоалари Рамос хизматларига бефарқ эмас. Ҳозирча 38 ёшли ҳимоячининг танлови маълум эмас.

Рамос ўтган ёзда “Севилья”га эркин агент сифатида қайтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи андалусияликлар сафида барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг испан клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос Севилья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг