Рамос фаолиятини Туркия клубида давом эттиради

Спорт

image
0:00
0:00
download

Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Туркиянинг “Галатасарой” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Haber Global” хабар берди.

Манбага кўра, эркин агент мақомида бўлиб турган 37 ёшли футболчи истанбулликлар билан шартнома борасида келишиб олган. “Галатасарой” Рамосни жамоани тарк этишга яқин турган Виктор Нелссоннинг ўрнини босадиган футболчи сифатида кўрмоқда.

Рамос сўнгги икки мавсумни ПСЖда ўтказди. У фаолияти давомида “Реал” ва “Севилья” каби клубларда ўйнаган. Айниқса Серхио “Реал”даги ёрқин фаолияти билан футбол жамоатчилигига яхши таниш. Рамос “қироллик клуби” сафида кетма-кет уч марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Терма жамоа билан икки марта Европа чемпионлигини, 1 марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ўтган мавсум футболчи клуб сафида умумий 45 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, ҳимоячи қиймати 4,5 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос Галатасарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made