Рамос 18 йилдан сўнг собиқ клубига қайтади
Спорт
−
04 Сентябрь 2023
4774Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Мадриднинг “Севилья” клуби билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Рамос орадан 18 йил ўтиб, ўзи тарбияланган “Севилья” клуби билан қисқа муддатли шартнома имзолаган, у жамоани 2005 йилда тарк этганди.
“Севилья” раҳбарияти Рамос билан ҳимоячи Саудия арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан принципиал келишувга эришганидан сўнг боғланган ва уни ўзи томонга оғдириб олган.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи шу йилнинг ёзида Франсиянинг ПСЖ клубидан кетганидан кейин эркин агент мақомида эди. Рамос фаолияти давомида Мадриднинг “Реал” ва “Севилья” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Аввалроқ ҳимоячига Туркиянинг “Галатасарой” ва “Бешиктош” жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси