Серхио Рамос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоасининг собиқ ҳимоячиси, 40 ёшли Серхио Рамос Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Suporter Media” хабар берди.

Манбага кўра, “Астон Вилла” испаниялик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Томонлар ўртасидаги келишув якунланиш арафасида.

Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси бўлган. Ҳимоячи ўтган, 2025 йил охирида клубни тарк этган ва шундан буён расмий учрашувларда майдонга тушмаган. Фаолияти давомида Рамос “Севилья”, “Реал Мадрид” ва ПСЖ клубларида ҳам тўп сурган.

Маълумот учун, “Астон Вилла” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини омадсиз бошлади. Унай Эмери шогирдлари дастлабки тўрт турдан сўнг атиги бир очко жамғарган ва айни пайтда турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг