Рамазон Темиров UFC'даги иккинчи ғалабасига эришди

Спорт

image

2 мартга ўтар кечаси Американинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Nigt турнири ўтказилди ва мусобақада ўзбекистонлик Рамазон Темиров ҳам иштирок этди. 

UFC рейтингида 12-ўринни банд қилиб турган америкалик Чарльз Жонсонга қарши октагонга чиққан Темиров раундлар ҳисобида рақибига қараганда фаол ҳаракатланди ва ташкилотдаги 2-ғалабасини расмийлаштирди. 

Шундай қилиб, 28 ёшли Рамазон Темиров UFC'даги 2-жангидаёқ ташкилотда ўз вазнида топ-15'га киришга муваффақ бўлади. 

Турнирнинг марказий жангида худди шу вазн тоифаси вакиллари португалиялик Манель Капе ва қозоғистонлик Асу Алмабаев октагонга кўтарилади. Жангнинг 3-раундида  Капе рақибини нокаутга учратиб, MMA'даги 21-ғалабасини тантана қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Рамазон Темиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг