Рамазон Темиров UFC'даги иккинчи ғалабасига эришди
Sport
−
02 March 2025 9593 1 minute
2 мартга ўтар кечаси Американинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Nigt турнири ўтказилди ва мусобақада ўзбекистонлик Рамазон Темиров ҳам иштирок этди.
UFC рейтингида 12-ўринни банд қилиб турган америкалик Чарльз Жонсонга қарши октагонга чиққан Темиров раундлар ҳисобида рақибига қараганда фаол ҳаракатланди ва ташкилотдаги 2-ғалабасини расмийлаштирди.
Шундай қилиб, 28 ёшли Рамазон Темиров UFC'даги 2-жангидаёқ ташкилотда ўз вазнида топ-15'га киришга муваффақ бўлади.
Турнирнинг марказий жангида худди шу вазн тоифаси вакиллари португалиялик Манель Капе ва қозоғистонлик Асу Алмабаев октагонга кўтарилади. Жангнинг 3-раундида Капе рақибини нокаутга учратиб, MMA'даги 21-ғалабасини тантана қилди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November