Рақибим ўзига роса бино қўйган кўринади – Шоҳжаҳон Эргашев

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев келгуси жангини жаҳон чемпионлиги камари учун ўтказади. Бу ҳақда Американинг “ESPN KNOCK OUT” телеканалидаги эфирда маълум қилинди.

Шоҳжаҳон Эргашев IBF рейтингида супер енгил вазн тоифаси бўйича 3-поғонада бормоқда ва у чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар саналади. Ушбу вазнда IBF камари соҳиби пуэрто-риколик Сабриель Матиас ҳисобланади.

Сабриель Матиас интервьюлардан бирида Эргашевнинг барча камчиликларини билишини ва уни 8 раундда нокаут қилишини айтиб ўтган.

Шоҳжаҳон Эргашев эса QALAMPIR.UZ'га қисқа интервью бериб, рақибининг гапларига жавоб қайтарди.

“Рақибим ўзига роса бино қўйган кўринади. Нима бўлишини жангда билиб оламиз. Мен тарих яратмоқчиман. Бу йўлда тинимсиз меҳнат қиляпман. Ҳаммасини вақт кўрсатади”, дейди Эргашев.

Бироз аввал Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита ҳам Эргашев чемпионлик жангида қатнашишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 май куни Матиас биринчи ҳимоя жангини собиқ жаҳон чемпионига қарши ўтказишини эълон қилган эди. Ундан аввал эса Эргашев QALAMPIR.UZ'га IBF камари учун жанг қилишига рухсат берганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев Сабриель Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг