Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жангидан қуруқ қолдими?
Спорт
−
26 Май 2023
16808Супер енгил вазн тоифасида IBF камари соҳиби пуерто-риколик Сабриель Матиас биринчи ҳимоя жангини собиқ жаҳон чемпионига қарши ўтказади. Бу ҳақда Сабриель ўз Instagram саҳифасда маълум қилди.
“Ҳаммага хайрли кун. Мен тез орада собиқ жаҳон чемпионига қарши биринчи ҳимоя жангини ўтказаман”, дейди Матиас.
Маълумот учун, Матиас профбоксда 20 та жанг ўтказиб, 19 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Пуерто-риколик боксчи охирги жангини аргентиналик Иеремия Понсега қарши ўтказиб, ғалабага эришганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпионлик камари учун Матиасга қарши жанг қилиши, рейтингда топ-15 ни банд этган ҳеч қайси боксчи Эргашев билан жанг қилишни истамаётгани хабар қилинганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь