Рақамли далиллар тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Жамият
−
27 Август
3245Бугун, 27 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан гувоҳларнинг ҳуқуқларига (Жиноят-процессуал кодексининг 66-моддаси) рақамли далилларни тақдим этиш ҳуқуқи киритилмоқда.
Шахсга доир маълумотларни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда бундай маълумотларни тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида депутатларнинг ташаббуслари асосида Жиноят-процессуал кодексининг 88-моддаси 5-қисмига ишга алоқадор бўлмаган далиллар тергов органи ва суднинг ихтиёрида қолиб кетган бўлса, улар қайта тикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозимлиги тўғрисида норма билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 161-моддасида тинтув ва шахсий электрон маълумотларни олиб қўйиш қонун ва суднинг қарорига қўра амалга ошириш тўғрисидаги 9-қисм билан тўлдирилди.
Қонунни учинчи ўқишда ҳам қабул қилиш таклифи билдирилди ва овозга қўйилди. Қонун учинчи ўқишда ҳам қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ички ишлар органи ходимлари кутган қонун Сенатдан ўтмаганди. Орадан ярим йилдан ортиқ вақт ўтиб, бир неча ўзгартиришларни ўзида жамлаган қонун сенаторлар томонидан қайта кўриш учун Қонунчилик палатасига юборилганди.
LiveБарчаси