Раъно Шодиева саратондан тузалишда кўрсатган ёрдами учун Ортиқхўжаевга миннатдорлик билдирди
Маданият-санъат
−
22 Февраль 2022
24248Жигар саратонига чалиниб, Туркиянинг Истанбул шаҳрида даволаниб қайтган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева хасталикни енгиб ўтишда кўрсатган ёрдами учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорлик билдирди. У бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган видеосида сўз очган.
Маълумки, бундан бир неча кун аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигида ўтган брифингда қатнашиб, унда 3,5 йиллик фаолияти давомида давлатнинг бир сўмига хиёнат қилмагани, аксинча, одамларга ёрдам бериб келаётгани, бу ҳақида эса ҳеч қачон гапирмаганини айтган эди.
Актриса Раъно Шодиева ушбу брифингни кўргани ва Ортиқхўжаевнинг ёрдамлари ҳақида гапирмай туролмаслигини айтмоқда.
“Аллоҳ менга бир синов берди ва шу синовдан чиройли ўтишга ҳаракат қилдим. Яқинда Жаҳонгир Обидович брифинг ўтказдилар ва жуда чиройли гапни гапирдилар: савоб қилсанг, ҳеч кимга гапиришинг шарт эмас. Тўппа-тўғри, ўнг қўлинг берганини, чап қўлинг билмаслиги керак дейишади. Лекин мен жим туролмадим. Чунки мусофирчиликда мана шу дард билан курашдим. Тўғри, яқинларим, қариндошлар, касбдошларим, жуда кўпчилик мени ёнимда бўлди, ёрдам берди.
Биринчилардан бўлиб Жаҳонгир Обидович турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳволимни сўраб, мусофирликда ҳеч кимдан кам қилмасдан, ҳамма шароитларни яратиб бердилар. Бунинг учун оиламиз номидан мингдан-минг раҳматларни айтмоқчиман. Бу ҳақда гапириш мен учун жуда қийин”, дейди Раъно Шодиева.
Актриса сўзида давом этаркан, Ортиқхўжаевнинг чет элдан келаётган фуқароларга қандай ёрдам бергани, даволатилган одамларнинг ишини охиригача етказилишини назорат қилиб, ёнида туриб берганини ўз кўзи билан кўрганини айтган.
LiveБарчаси