Актриса Раъно Шодиева яна бир операцияни бошдан кечирди (видео)

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари фаоли Раъно Шодиева яна бир операцияни бошдан кечирди. У бу ҳақда кеча, 4 апрель куни ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, Раъно Шодиевада жуда кам учрайдиган жигар саратони хасталиги аниқланган. Шу пайтгача у даволаниш муолажаларини қабул қилган.

Актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган сторисида  бундан бир неча кун аввал яна Туркияга жўнаб кетгани ва жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини айтган.

“Мен ҳақимда қайғурганингиз учун ҳаммангизга миннатдорлик билдираман. Мунтазам кимёвий терапия олганим сабаб порт ўрнатилганди ( порт таҳр. веноз, артериал, перитонеал, орқа мия ёки плевра бўшлиғига узоқ муддатли киришни таъминлайдиган тиббий асбобдир. Терапевтик ва диагностик мақсадларда қон томирлари ва терини шикастланишдан ҳимоя қилади). Томирларим чидамади ва уни олиб ташладик. Менда ҳозир ҳаммаси яхши. Аллоҳ ёрдамида касалликни енгиб чиқдим”, деган актриса.

Маълумот учун, Раъно Шодиева 2022 йилнинг кузида жигарида илк жарроҳлик амалиётини ўтказганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Раъно Шодиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг