Шри-Ланкада бирданига 6 та теракт! 185 қурбон, 500 нафар жабрланувчи бор
Олам
−
21 Апрель 2019
7338Бугун, 21 апрель куни католик пасха байрами куни Шри-Ланкада кетма-кет 6 та портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Теракт деб айтилаётган портлашлар мамлакат пойтахти Коломбо шаҳри марказидаги “Шангри-Ла”, “Циннамон Гранд” ва Кингсбери меҳмонхоналарида, католик черковида содир этилган.
Қолаверса, портлашларнинг яна иккитаси айни шу вақтда пойтахт яқин Негомбо ва Баттикалоа шаҳарларидаги черковларда амалга оширилган. Сўнгги маълумотларга қараганда, портлашлар оқибатида 185 киши киши қурбон бўлган. Улар сони соат сайин ортмоқда. Жароҳатланганлар эса 500 нафардан зиёд.
Қайд этишларича, портлашлар содир этилган вақтда ибодатхоналарда пасха байрами муносабати билан ибодатлар ўтказилаётган бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича мамлакат Бош вазири шошилинч йиғилиш ўтказди. Мамлакатда пасха байрами тадбирлари бекор қилинди.
Дарвоқе, қурбонларнинг 35 нафари чет эл фуқаролари.
Айни вақтда мамлакатдаги барча байрам тадбирлари бекор қилинган. Шри-Ланка бош вазири шошилинч ҳукумат йиғилишини чақирган.
LiveБарчаси