Путиннинг инаугурацияси куни маълум бўлди
Олам
−
23 Апрель
11792Россия Президенти Владимир Путиннинг инаугурация маросими жорий йилнинг 7 май куни ўтказилади. Бу ҳақда Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишасга таяниб, ТАСС хабар берди.
Билдирилишича, маросим олди – 6 май куни сенаторлар COVID-19 бўйича тест топширадилар.
Маълумот учун, бу Путиннинг президент сифатидаги бешинчи инаугурациясидир.
Эслатиб ўтамиз, 15-17 март кунлари Россияда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайловда амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин ғалаба қозонди. У 87,32 фоиз овоз билан яна “курси”сини сақлаб қолди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Мирзиёев 21 февраль куни Россия раҳбари билан Қозонда бўлиб ўтган учрашувида Путиннинг ғалаба қозонишига ишонч билдириб, сайловдан кейинги илк ташрифлардан бирини Ўзбекистонга қилишини таклиф қилганди
Европа Иттифоқи Кенгаши раиси Шарль Мишель эса Россияда сайлов бошланган куннинг ўзидаёқ Путинни ғалаба билан табриклаганди.
LiveБарчаси