Путин сайловда ғалаба қозонди

Олам

image

2024 йилги президентлик сайловларида Россия президентлигига номзод ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин етакчилик қилмоқда. Баённомаларнинг 99,67 фоизи кўриб чиқилгач, у 87,32 фоиз овоз олди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Иккинчи ўринда 4,30 фоиз овоз олган Россия Федерацияси Коммунистик партияси номзоди Николай Харитонов.

Ундан кейинги ўринда “Янги одамлар" партиясидан номзод Владислав Даванков 3,82 фоиз овоз олган.

Тўртинчи ўринда 3,20 фоиз овоз билан ЛДПР номзоди Леонид Слуцкий.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Кенгаши раиси Шарль Мишель Россияда сайлов бошланган куннинг ўзида Путинни ғалабаси билан табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг