Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Мирзиёев мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланган.

Ўзбекистон етакчиси Россия Президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ баённомаларнинг 99,67 фоизи ҳисоблаб чиқилган ҳолатида Путин 87,32 фоиз овоз олгани хабар қилинганди. Европа Иттифоқи Кенгаши раиси Шарль Мишель эса Россияда сайлов бошланган куннинг ўзида Путинни ғалаба билан табриклаганди. Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Россия раҳбари билан Қозонда бўлиб ўтган учрашувида Путиннинг ғалаба қозонишига ишонч билдирган ва сайловдан кейинги илк ташрифлардан бирини Ўзбекистонга қилишини таклиф қилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made