Путинда уни янада хавфли қиладиган муаммо бор — Байден

Олам

image
0:00
0:00
download
Россия халқи “оғриқ кўриши” керак — Помпео  north_east

Россия халқи “оғриқ кўриши” керак — Помпео 

Россия иқтисодиётидаги муаммолар мамлакат Президенти Владимир Путинни янада хавфли қилади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден таъкидлади.  

“Мен жаноб Путин билан учрашдим. Унинг ҳақиқий муаммоси бор. У ядро қуроли ва нефть қудуқларига эга бўлган иқтисодиётни бошқаради ва бошқа ҳеч нарсага эга эмас. Бошқа ҳеч нарсага. Ушбу иқтисодиёт дунёдаги энг кичик саккизинчими ёки энг катта? У ўзининг ҳақиқий муаммоси борлигини билади, бу менинг фикримча уни янада хавфли қилади”, деган Байден. 

АҚШ Президенти, шунингдек, Россия ҳукумати Америкадаги 2022 йилга мўлжалланган оралиқ сайловларга таъсир ўтказиш учун дезинформация тарқатаётганини айтди. 

“Қаранг, Россия 2022 йилги сайловлар ва дезинформациялар масаласида аллақачон нималардир қилмоқда. Бу суверенитетимизнинг яққол бузилиши”, деган Байден. 

Америка раҳбари ўз нутқида киберҳужумлар ҳақида ҳам гапириб, улар дунёда вайронагарчиликларни келтириб чиқариши мумкинлигини айтган. 

“Aгарда биз қачондир йирик давлатлар билан ҳақиқий қуролли тўқнашувларга киришсак, бу киберҳужумларнинг оқибати бўлади”, дея қўшимча қилган Байден. 

Аввалроқ, Байден АҚШга Россия томонидан киберҳужумлар бўлса ёки Россия Американинг иқтисодиётига аралашса, жавоб чоралари кўришини маълум қилганди.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ла Гранж қасрида бўлиб ўтган Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги юзма-юз учрашувда икки томонлама муносабатларнинг кўплаб қирралари муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг