Путин ядровий тўхтатувчи кучларни синовдан ўтказди (видео)

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин видеомулоқот орқали ядровий тўхтатувчи кучларининг ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

“Геосиёсий тарангликнинг ошиши, янги ташқи таҳдидлар ва хавфларнинг пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда, замонавий ва ҳар доим жанговар фойдаланишга тайёр стратегик кучларга эга бўлиш муҳимдир”, деди синов бошланишидан олдин Путин.

Қайд этилишича, Ярс қитъалараро баллистик ракетаси Камчаткадаги Кура полигонидаги Плесецк давлат синов космодромидан учирилган.

Президент, шунингдек, “ядро триадаси” мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини таъминлайдиган ишончли кафолат бўлиб қолишини таъкидлаган. Улар стратегик қайтарувчи вазифаларини бажариш имконини беради ва кучлар балансини сақлаб туришга ёрдам беради. Бу эса глобал барқарорликнинг объектив омиллари ҳисобланади.

Бундан ташқари, Путин Россия янги қурол-яроғлар пойгасига киришни режалаштирмаётганини, аммо ядро кучларини “зарур даражада” сақлаб туришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлигининг Тверь вилоятидаги бўлинмаси Ярс ракеталарини 100 км масофага яширин ҳолда ҳаракатлантириш, уларни ҳаво ҳужумлари ва душман саботаж гуруҳларидан ҳимоя қилиш бўйича машқ қилиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин ядровий тўхтатувчи кучлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг