Бир йилда иккинчиси: Путин ва Байден яна қачон учрашиши айтилди

Олам

image

Жорий йилнинг октябрь ойида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден ўртасида учрашув бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Страна.ua” хабар берган.

Таъкидланишича, ҳозирда учрашувни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

“АҚШ дипломатик доираларидаги манбанинг маълум қилишича, Россия ва Америка яқин ойларда Путин ва Байден ўртасида янги саммит ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Икки Президентнинг учрашуви октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин”, дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, муаммолар доираси анъанавий — стратегик барқарорлик, қурол назорати, киберхавфсизлик, Украина, Афғонистон ва Марказий Осиё, Яқин Шарқ бўлиши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ла Гранж қасрида бўлиб ўтган Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги юзма-юз учрашувда икки томонлама муносабатларнинг кўплаб қирралари муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг