Путин Украинадаги вазиятни Ғарбнинг “оловга ёғ сепиш сиёсати” деб атади

Олам

image

Ғарб Украинадаги можарони кенгайтириш ва унга янги давлатларни жалб қилиш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 15 август куни бўлиб ўтган Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференцияси иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди. 

“Оловга мой сепиш сиёсати нимага олиб келиши Украина мисолида яққол кўриниб турибди. Неонацистлар тузумига миллиардлаб долларларни қуйиш, уни жиҳозлар, қурол-яроғ, ўқ-дорилар билан таъминлаш, ҳарбий маслаҳатчилар ва ёлланма аскарларини юбориш, можарони янада кучайтириш, унга бошқа давлатларни жалб қилиш учун ҳамма нарса қилинмоқда”, дейди Россия раҳбари.

Унинг қайд этишича, Шимолий Атлантика альянси ҳарбий ва ноҳарбий босим воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз салоҳиятини оширишда давом этмоқда. 

“НАТОга аъзо давлатлар ўзларининг ҳужум қобилиятларини ошириш ва модернизация қилишда давом этмоқда, ҳарбий қарама-қаршиликни коинот ва ахборот маконига ўтказишга уринишлар қилмоқда, ҳарбий ва ноҳарбий босим воситаларидан фойдаланмоқда. Ва буларнинг барчаси қуролларни назорат қилиш тизимининг йўқ қилиниши фонида содир бўлмоқда”, дейди Путин.

У сўзида давом этаркан, неоколониализм (янги мустамлакачилик) доирасида баъзи давлатларнинг халқларни ўйнатиш, можароларни қўзғатиш ва мамлакатларни вассал (тобе) қилишга мажбурлаш уринишларига ишора қилди. 

"Дунёнинг турли минтақаларида эски низолар авж олиб, янгилари қўзғатилмоқда. Буни қилаётганларнинг мақсади аниқ: инсоният фожиаларидан фойда олишни давом эттириш, янги мустамлакачилик тизими доирасида давлатларни вассал итоаткорликка мажбурлаш, уларнинг ресурсларидан аёвсиз фойдаланиш", дея таърифлади Россия Президенти. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг