Путин Россиянинг энг ишончли иттифоқчиси қайси давлат эканини айтди
Олам
−
08 Март
53590Сербияликлар асрлар давомида Россия Федерациясининг ишончли иттифоқчилари бўлиб қолган. Москва буни билади, эслайди ва қадрлайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин 6 март куни Бутунжаҳон ёшлар фестивали иштирокчилари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
"Россия ва Сербия ўртасидаги муносабатлар ўзига хос хусусиятга молик, улар чуқур тарихий илдизларга эга. Мен бу ҳақда доим алоҳида илиқлик билан сўз очаман, чунки асрлар давомида серблар Россиянинг энг ишончли иттифоқчилари бўлиб келган, биз буни биламиз, эслаймиз ва қадрлаймиз”, деган Путин.
Маълумот учун, аввалроқ Сербия Президенти Александр Вучич RTS телеканалига берган интервьюсида Сербия Россия олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга эмаслигини, бироқ мамлакат ҳаётий манфаатларига таҳдид солинмагунча Сербия ҳеч кимга нисбатан санкциялар қўлламаслигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирларида Россия Коммуникацияларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти 2023 йилги Россияга дўст давлатлар рейтингини эълон қилган эди. Унда Беларусь – 87,6 балл билан илк поғонада қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь