Россия дўст давлатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон бироз тушди
Олам
−
27 Февраль
63939Россия Коммуникацияларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти 2023 йилги Россияга дўст давлатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон унда 6-ўринни (коммуникация режими бўйича максимал 100 баллдан 55,2 балл) эгаллади.
Рейтингни тузишда 14 та постсовет давлатидаги тадбирлар, 2023 йилга мўлжалланган ҳукумат ҳужжатлари, давлат раҳбарларининг баёнотлари ва медиа ресурслар таҳлил қилинган. Рейтингга дўст бўлган 10 та давлат киритилган:
- Жанубий Осетия – 93,5 балл;
- Беларусь – 87,6 балл;
- Абхазия – 81,4 балл;
- Қирғизистон – 60,3 балл;
- Тожикистон – 58,7 балл;
- Ўзбекистон – 55,2 балл (2022 йилги рейтингда 3-ўрин ва 59,3 балл);
- Озарбайжон – 50,1 балл;
- Қозоғистон – 50 балл;
- Туркманистон – 47,1 балл;
- Арманистон – 46 балл.
Дўст бўлмаган гуруҳдан эса 5 та давлат жой олган: Молдова, Эстония, Литва, Латвия, Украина. Биргина Грузия давлати нисбатан дўстона/дўстона эмас деб баҳоланган.
Рейтинг дастурчиларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг коммуникация режими ўзининг барқарорлигини нафақат Россияга, балки унга нисбатан дўст бўлмаган мамлакатлар учун ҳам иқтисодий, маданий ва ёшлар коммуникацияларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни намоён этган.
Россия учта давлатнинг рейтингдаги ўрни пастлаганидан хавотирда.
Россия жамоатчилик билан алоқалар ассоциацияси президенти Евгений Минченко Қозоғистоннинг рейтингдаги ўрни ўзгарганидан ташвишланди.
“Мени Қозоғистон, Арманистон ва Молдова каби давлатлар ташвишга солмоқда. Чунки Қозоғистон ўз вақтида постсовет ҳудудида интеграциянинг пионери бўлган, Назарбоев эса постсовет ҳудудидаги турли интеграция жараёнларининг бош идеологи эди.
Қозоғистоннинг 2023 йилги рейтингдаги кўрсаткичлар бўйича ўзгариб бораётгани эса жуда хавотирли кўринади”, дейди у.
Аввалги рейтинглар билан солиштирилса, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжоннинг позицияси юқорироқ эди. Айни пайтда шуни таъкидлаш мумкинки, биргина Қирғизистон ўз мавқеини йўқотаётгани йўқ.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь